982-ҳадис

982.2102. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Тойба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қон олди. Унга бир соъ хурмо (беришни) буюрдилар ва аҳлига унинг солиғини* енгиллатишларини буюрдилар».

 

Изоҳ: Абу Тойба қортиқчи, яъни қон олувчи қул бўлган.

* Қул солиғи деганда қулнинг бирор касб билан шуғулланиб топган даромадидан хожасига тўлайдиган кунлик тўлови тушунилади.

982/2102 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: حَجَمَ أَبُو طَيْبَةَ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَأَمَرَ لَهُ بِصَاعٍ مِنْ تَـمْرٍ، وَأَمَرَ أَهْلَهُ أَنْ يُخَفِّفُوا مِنْ خَرَاجِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш