985-ҳадис

985.2115. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга эдик. Мен Умарнинг минилмаган асов ёш туяси устида эдим. У менга бўйсунмай, қавмнинг олдига ўтиб кетар эди. Умар пўписа қилиб, уни қайтарар эди. Кейин у яна ўтиб кетар ва Умар уни яна пўписа қилиб қайтарар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарга: «Уни менга сот», дедилар. Умар: «У сизга, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Уни менга сот», дедилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уни сотди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У сенга, эй Абдуллоҳ ибн Умар, хоҳлаганингни қиласан», дедилар».

985/2115 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ، فَكُنْتُ عَلَى بَكْرٍ صَعْبٍ لِعُمَرَ، فَكَانَ يَغْلِبُنِي فَيَتَقَدَّمُ أَمَامَ الْقَوْمِ، فَيَزْجُرُهُ عُمَرُ وَيَرُدُّهُ، ثُمَّ يَتَقَدَّمُ، فَيَزْجُرُهُ عُمَرُ وَيَرُدُّهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لِعُمَرَ: «بِعْنِيهِ». فَبَاعَهُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «هُوَ لَكَ يَا عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ، تَصْنَعُ بِهِ مَا شِئْتَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш