987.2118. Оиша розияллоҳу анҳо бундай сўзлаб берди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қўшин Каъбага ғазот қилади. Сайҳонлик ерга етганларида уларнинг аввалу охири ерга юттирилади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб уларнинг аввалу охири ерга юттирилади, ахир уларнинг орасида бозорчилар ва ўшалардан бўлмаганлар ҳам бор-ку?» дедим. У зот: «Уларнинг аввалу охири ерга юттирилади, сўнгра (қиёмат куни) ниятларига қараб тирилтириладилар», дедилар».
987/2118 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «يَغْزُو جَيْشٌ الْكَعْبَةَ، فَإِذَا كَانُوا بِبَيْدَاءَ مِنَ الْأَرْضِ يُخْسَفُ بِأَوَّلِهِمْ وَآخِرِهِمْ». قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، كَيْفَ يُخْسَفُ بِأَوَّلِهِمْ وَآخِرِهِمْ وَفِيهِمْ أَسْوَاقُهُمْ وَمَنْ لَيْسَ مِنْهُمْ؟ قَالَ: «يُخْسَفُ بِأَوَّلِهِمْ وَآخِرِهِمْ، ثُمَّ يُبْعَثُونَ عَلَى نِيَّاتِهِمْ».