989-ҳадис

989.2122. Абу Ҳурайра Давсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кундузнинг бир қисмида ташқарига чиқдилар. У зот менга гапирмас, мен ҳам у зотга гапирмас эдим. Ниҳоят, Бану Қайнуқоънинг бозорига келдилар. Кейин Фотиманинг уйи ҳовлисида ўтириб: «Кичкинтой шу ердами?! Кичкинтой шу ердами?!» дедилар. (Фотима) уни бироз ушлаб қолди. Унга мунчоқ тақяпти ёки уни ювинтиряпти, деб ўйладим. У югургилаб келди. У зот уни қучоқладилар, ўпдилар ва: «Аллоҳим, уни яхши кўргин, уни яхши кўрганни ҳам яхши кўргин!» дедилар».

Суфён айтади: «Убайдуллоҳ менга Нофеъ ибн Жубайрнинг бир ракат витр ўқиганини кўрганини хабар қилди».

 

Изоҳ: Имом Бухорий бу охирги илова билан юқоридаги ҳадиснинг ровийларидан бири бўлган Убайдуллоҳнинг Нофеъ ибн Жубайрни кўрганини, у билан кўришганини таъкидламоқчи бўлган.

989/2122 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ الدَّوْسِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فِي طَائِفَةِ النَّهَارِ لَا يُكَلِّمُنِي وَلَا أُكَلِّمُهُ، حَتَّى أَتَى سُوقَ بَنِي قَيْنُقَاعَ، فَجَلَسَ بِفِنَاءِ بَيْتِ فَاطِمَةَ، فَقَالَ: «أَثَمَّ لُكَعُ، أَثَمَّ لُكَعُ؟» فَحَبَسَتْهُ شَيْئًا، فَظَنَنْتُ أَنَّهَا تُلْبِسُهُ سِخَابًا أَوْ تُغَسِّلُهُ، فَجَاءَ يَشْتَدُّ حَتَّى عَانَقَهُ وَقَبَّلَهُ وَقَالَ: «اللَّهُمَّ أَحْبِبْهُ وَأَحِبَّ مَنْ يُحِبُّهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш