994.2129. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва унинг ҳаққига дуо қилди. Иброҳим Маккани ҳарам қилганидек, мен Мадинани ҳарам қилдим ва Иброҳим алайҳиссалом Макка ҳаққига дуо қилганидек, унинг мудди ва соъининг* ҳаққига дуо қилдим», дедилар».
Изоҳ: «Ҳарам» сўзи аслида «тақиқланган», «ман қилинган» деган маъноларни англатади. Маълум ой, кун ёки жойнинг «ҳаром» дейилиши араб тили балоғатидаги «эркин мажоз» қоидасига кўрадир. «Ҳарам» – муқаддас деб эълон қилинган махсус ҳудуд ёки нарса бўлиб, уни улуғлаш, эъзозлаш мақсадида унга боғлиқ ўринларда одатда жоиз бўлган баъзи ишларни қилиш унинг шарафи учун тақиқланади, ҳаром қилинади.
* Ҳанафийларга кўра, бир мудд ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 812,5 граммга, жумҳур наздида эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 544 граммга тўғри келади. Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3 литр 330 мл, оғирликда 3 кг 250 граммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2 литр 750 мл, оғирликда эса 2 кг 040 граммга тўғри келади.
994/2129 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ زَيْدٍ، رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: «أَنَّ إِبْرَاهِيمَ حَرَّمَ مَكَّةَ وَدَعَا لَهَا، وَحَرَّمْتُ الْمَدِينَةَ كَمَا حَرَّمَ إِبْرَاهِيمُ مَكَّةَ، وَدَعَوْتُ لَهَا فِي مُدِّهَا وَصَاعِهَا، مِثْلَ مَا دَعَا إِبْرَاهِيمُ عليه السلام لِمَكَّةَ».