995-ҳадис

995.2131. Солим отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида егуликни кўтарасига* сотиб оладиганларнинг уни манзилларига олиб бормай сотганлари учун калтакланганини кўрганман».

Изоҳ: Биз «кўтарасига сотиб олиш» деб таржима қилган калима ҳадисда «мужазафатан» деб келган. Байънинг бу тури фиқҳда «жузоф савдоси» ёки «жизоф савдоси» деб ҳам юритилади. Истилоҳда «жузоф савдоси» деб ўлчанадиган, тортиладиган ёки саналадиган нарсани ҳеч қандай ўлчаш, тортиш ва санашсиз улгуржи сотишга айтилади.

995/2131 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ الطَّعَامَ مُجَازَفَةً يُضْرَبُونَ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَبِيعُوهُ حَتَّى يُؤْوُوهُ إِلَى رِحَالِهِمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш