997.2134. Молик ибн Авсдан ривоят қилинади:
«У: «Пул айирбошлайдиган ким бор?» деди. Талҳа: «Мен. Хазинабонмиз ўрмондан келсин», деди.
Суфён: «Зуҳрийдан ёд олганимиз шу, қўшимчаси йўқ», дейди. У айтади: «Молик ибн Авс менга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хабар айтганини эшитганини айтди. У зот: «Қўлдан қўлга бўлмаса, тиллага тилла рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, буғдойга буғдой рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, хурмога хурмо рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, арпага арпа рибодир», деган эканлар».
997/2134 - عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ الله عَنْهُ، يُخْبِرُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ».