998.2140. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерлик одамнинг четдан келганга сотиб беришидан қайтардилар. Нажш* қилманглар. Киши биродарининг савдоси устига савдо қилмайди, унинг совчилиги устига совчи қўймайди ва аёл ўз дугонасининг идишидагини ағдариб олиш учун унинг талоғини сўрамайди».
* «Нажш» сўзи луғатда «қўзғатиш», «авраш», «шишириб кўрсатиш» маъносини англатади. Савдода эса бошқаларни қизиқтириш учун молни баланд баҳога савдолашишдир. Бунда харидор бўлиб кўринаётган шахс сотувчи билан келишиб олган бўлади. Молни мақтаб, баланд нархга савдолашади. Уларнинг қизғин савдосини кўрган бошқа кишилар ҳам молни ўша нархга сотиб ола бошлайдилар. Бу иш қатъиян мумкин эмас, бу тарзда топилган маблағ ҳаром бўлади.
Изоҳ: «Дугонасининг идишидагини ағдариб олиш» деганда эрига ёлғиз хотин бўлиб, нафақанинг фақат ўзига бўлиши учун эридан кундошини талоқ қилишни сўраш тушунилади. Шунингдек, эр иккинчи ёки учинчи хотин қилиш учун бир аёлга совчи қўйса, ўша кундош билан яшашни истамай, талоқ сўрашидир.
998/2140 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ، وَلَا تَنَاجَشُوا، وَلَا يَبِيعُ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ، وَلَا يَخْطُبُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ، وَلَا تَسْأَلُ الْمَرْأَةُ طَلَاقَ أُخْتِهَا لِتَكْفَأَ مَا فِي إِنَائِهَا.