(1) САЛАМНИНГ МАЪЛУМ ЎЛЧОВДА БЎЛИШИ ҲАҚИДА
* «Салам» сўзи «топшириш», «тақдим этиш» деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса салам деб маълум келишилган молнинг пулини олдиндан бериб, молни кейинроқ, белгиланган вақтда топшириш шарти билан қилинган савдога айтилади. Бошқача қилиб айтганда, салам савдоси насия савдонинг тескарисидир, яъни насияда мол нақд, пул насия бўлса, саламда пул нақд, мол насия бўлиб, кейинроқ топширилади. Ҳанафийларга кўра, саламнинг еттита шарти бўлиб, улар тўлиқ бажарилгандагина салам савдоси дуруст бўлади, акс ҳолда рибога айланиб кетиши мумкин.
Савдо битимининг бу тури молнинг пули келишув вақтида тақдим этилгани учун «салам» деб номланган. Шунингдек, пул олдиндан топширилгани учун «салаф» («олдин бўлиб ўтмоқ», «ўтмиш») деб ҳам юритилади. Таржимада ҳар иккиси ҳам «салам» деб берилди.
(1) بَاب: السَّلَمِ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ
1027.2239. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевада бир йил-икки йилга [Исмоил: «ёки «икки ё уч йилга» деган», деб иккиланган*] – салам савдо қилишарди. Шунда у зот: «Ким хурмода салам савдо қилса, маълум ўлчовда ва маълум вазнда салам қилсин», дедилар».
* Исмоил ибн Улайя, ҳадис ровийларидан бири.
Изоҳ: Яъни ҳажм ё сиғим билан келишиладиган бўлса маълум ўлчовда, оғирлик асосида келишилса, маълум вазнда бўлиши керак. Бу ҳам салам савдосининг шартларидан бири ҳисобланади.
1027/2239 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الْمَدِينَةَ، وَالنَّاسُ يُسْلِفُونَ فِي الثَّمَرِ الْعَامَ وَالْعَامَيْنِ، فَقَالَ: «مَنْ سَلَّفَ فِي تَمْرٍ، فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ».
(2) ҚЎЛИДА ҲОСИЛНИНГ АСЛИ* БЎЛМАГАН КИШИ БИЛАН САЛАМ САВДО ҚИЛИШ ҲАҚИДА
(2) بَاب: السَّلَمِ إلَى مَنْ لَيسَ عِنْدَهُ أصْلٌ
1028.2242, 2243. Абдуллоҳ ибн Абу Мужолид айтади:
«Абдуллоҳ ибн Шаддод ибн Ҳод ва Абу Бурда салам савдоси тўғрисида ихтилоф қилиб қолишиб, мени Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳунинг олдига жўнатишди. Ундан сўраган эдим, «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарнинг даврида буғдой, арпа, майиз ва хурмода салам савдо қилар эдик», деди.
Ибн Абзодан ҳам сўраган эдим, у ҳам шундай деди».
1028/2242 - عَنِ ابْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: إِنَّا كُنَّا نُسْلِفُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ فِي الْحِنْطَةِ وَالشَّعِيرِ وَالزَّبِيبِ وَالتَّمْرِ.
(2) ҚЎЛИДА ҲОСИЛНИНГ АСЛИ* БЎЛМАГАН КИШИ БИЛАН САЛАМ САВДО ҚИЛИШ ҲАҚИДА
(2) بَاب: السَّلَمِ إلَى مَنْ لَيسَ عِنْدَهُ أصْلٌ
1028А.2244, 2245. Муҳаммад ибн Абу Мужолид айтади:
«Абдуллоҳ ибн Шаддод ва Абу Бурдалар мени Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумонинг олдига жўнатиб, «Ундан сўра-чи, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари у зотнинг даврларида буғдойда салам савдо қилишганмикан?» дейишди. Абдуллоҳ: «Шом аҳлининг набатийлари* билан буғдой, арпа ва ўсимлик ёғида маълум ўлчовда, маълум муддатга салам савдо қилар эдик», деди. Мен: «Қўлида ҳосилнинг асли борлар биланми?» дедим. У «Бу ҳақда улардан сўрамас эдик», деди.
Кейин икковлари мени Абдуллоҳ ибн Абзонинг ҳузурига юборишди. Ундан сўраган эдим, «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида салам савдо қилишарди. Экинлари борми-йўқми, улардан сўрамас эдик», деди».
* Набатийлар – асли араб бўлиб, кейин ажамлар, румликлар билан қўшилиб кетиб, насаблари ҳам аралашиб, тиллари бузилиб кетган, Шом ва Ироқ ҳудудидаги водийларда яшаган элат. Улар асосан деҳқончилик билан шуғулланишган ва шу боисдан, қудуқ қазиб, сув тортишда етарли билим ва малакага эга бўлганлари учун «набатий» – «қудуқчи», «сув тортувчи» деб номланиб қолишган.
1028أ/2244 – وَعَنْهُ فِي رِوَايَةٍ قَالَ: كُنَّا نُسْلِفُ نَبِيطَ أَهْلِ الشَّأْمِ فِي الْحِنْطَةِ وَالشَّعِيرِ وَالزَّيْتِ، فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ. قِيلَ لَهُ: إِلَى مَنْ كَانَ أَصْلُهُ عِنْدَهُ؟ قَالَ: مَا كُنَّا نَسْأَلُهُمْ عَنْ ذَلِكَ.