1028-ҳадис

1028.2242, 2243. Абдуллоҳ ибн Абу Мужолид айтади:

«Абдуллоҳ ибн Шаддод ибн Ҳод ва Абу Бурда салам савдоси тўғрисида ихтилоф қилиб қолишиб, мени Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳунинг олдига жўнатишди. Ундан сўраган эдим, «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарнинг даврида буғдой, арпа, майиз ва хурмода салам савдо қилар эдик», деди.

Ибн Абзодан ҳам сўраган эдим, у ҳам шундай деди».

1028/2242 - عَنِ ابْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: إِنَّا كُنَّا نُسْلِفُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ فِي الْحِنْطَةِ وَالشَّعِيرِ وَالزَّبِيبِ وَالتَّمْرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш