119.144 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз қазои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга орқасини ҳам қилмасин. Шарққа ёки ғарбга қаранглар», дедилар».
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «шарқ» ва «ғарб» дея ўзлари турган минтақага нисбатан айтганлар.
Иловага қаранг.
119/144 - عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِذَا أَتَى أَحَدُكُمُ الْغَائِطَ، فَلَا يَسْتَقْبِلِ الْقِبْلَةَ، وَلَا يُوَلِّهَا ظَهْرَهُ، شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا».