121.146 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари қазои ҳожат учун тунда маносиъга* чиқишарди. У баланд ва кенг жойдир. Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Аёлларингизни парда ортига олинг», дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса буни қилмас эдилар. Кечаларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Савда бинти Замъа оқшом вақти ташқарига чиқди. У бўйи узун аёл эди. Умар ҳижоб (ҳақида оят) тушишини қаттиқ истаганидан унга: «Ҳой Савда, биз сени таниб бўлдик!» деб бақирди. Кейин Аллоҳ ҳижоб оятини нозил қилди».
* «Маносиъ» деб аслида баланд ва кенг жойга айтилади. Бу ерда эса ўша даврда Мадина шаҳри ташқарисидаги қазои ҳожат учун чиқиладиган махсус кенглик назарда тутилган.
121/146 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا: أَنَّ أَزْوَاجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم كُنَّ يَخْرُجْنَ بِاللَّيْلِ إِذَا تَبَرَّزْنَ إِلَى الْمَنَاصِعِ، وَهُوَ صَعِيدٌ أَفْيَحُ، فَكَانَ عُمَرُ يَقُولُ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: احْجُبْ نِسَاءَكَ، فَلَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَفْعَلُ، فَخَرَجَتْ سَوْدَةُ بِنْتُ زَمْعَةَ زَوْجُ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم لَيْلَةً مِنَ اللَّيَالِي عِشَاءً، وَكَانَتِ امْرَأَةً طَوِيلَةً، فَنَادَاهَا عُمَرُ: أَلَا قَدْ عَرَفْنَاكِ يَا سَوْدَةُ، حِرْصًا عَلَى أَنْ يَنْزِلَ الْحِجَابُ، فَأَنْزَلَ اللهُ آيَةَ الْحِجَابِ.