128-ҳадис

128.159 Усмон розияллоҳу анҳунинг мавлоси (озод қилган қули) Ҳумрон қуйидагиларни кўрганини хабар қилади:

«Усмон ибн Аффон идишда сув келтиришни сўради. Кейин икки қўлига уч марта сув қуйиб, уларни ювди. Сўнг ўнг қўлини идишга солиб, оғзини чайди ва бурнига сув олди. Кейин юзини уч марта ва икки қўлини тирсаклари билан уч марта ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин икки оёғини тўпиғигача уч марта ювди ва бундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким шу таҳоратим каби таҳорат қилса, кейин икки ракат намоз ўқиса-ю, унда ўзи билан ўзи гаплашмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар».

128/159 – عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أنَّهُ دَعَا بِإِنَاءٍ، فَأَفْرَغَ عَلَى يَدَيْهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ فَغَسَلَهُمَا، ثُمَّ أَدْخَلَ يَـمِينَهُ فِي الْإِنَاءِ، فَمَضْمَضَ وَاسْتَنْشَقَ وَاسْتَنْثَرَ، ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، وَيَدَيْهِ إِلَى الْمِرْفَقَيْنِ ثَلاَثًا، ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ، ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ إِلَى الْكَعْبَيْنِ، ثُمَّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ تَوَضَّأَ نَحْوَ وُضُوئِي هَذَا، ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ لَا يُحَدِّثُ فِيهِمَا نَفْسَهُ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш