129-ҳадис

129.160 Бошқа ривоятда:

«Усмон розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб бўлгач: «Сизларга бир ҳадис айтиб берайми? Агар бир оят бўлмаганида, сизларга уни айтмас эдим. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Киши таҳоратини гўзал ҳолда адо этса ва намоз ўқиса, унинг бу билан (кейинги) намоз ўртасидаги гуноҳлари намоз ўқигунича мағфират қилиб юборилади», деяётганларини эшитганман», деди».

Урва айтади: «Биз нозил қилган очиқ-ойдин оятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганлар, албатта, ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайди ва уларни барча лаънатловчилар лаънатлайди» ояти.

 129/160 – وَفِي رِوَايَةٍ: أَنَّ عُثْمَانَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَلَا أُحَدِّثُكُمْ حَدِيثًا لَوْلَا آيَةٌ فِي كِتَابِ الله مَا حَدَّثْتُكُمُوهُ؟ سَـمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا يَتَوَضَّأُ رَجُلٌ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ وَيُصَلِّي الصَّلَاةَ، إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الصَّلَاةِ حَتَّى يُصَلِّيَهَا». قَالَ عُرْوَةُ وَالْآيَةُ: (إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنْزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ) [البقرة: 159].

Улашиш
|
|
Нусха олиш