134.169 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аср намози яқинлашганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Одамлар таҳорат суви қидириб, топа олишмади. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви келтирилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам идиш ичига қўлларини солдилар ва одамларни ундан таҳорат қилишга буюрдилар. Мен сувнинг у зотнинг бармоқлари остидан отилиб чиқаётганини кўрдим. Ниҳоят охирги одамгача таҳорат қилиб олди».
134/169 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَحَانَتْ صَلَاةُ الْعَصْرِ، فَالْتَمَسَ النَّاسُ الْوَضُوءَ فَلَمْ يَجِدُوهُ، فَأُتِيَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِوَضُوءٍ، فَوَضَعَ فِي ذَلِكَ الْإِنَاءِ يَدَهُ، وَأَمَرَ النَّاسَ أَنْ يَتَوَضَّئُوا مِنْهُ، قَالَ: فَرَأَيْتُ الْمَاءَ يَنْبُعُ مِنْ تَحْتِ أَصَابِعِهِ، حَتَّى تَوَضَّئُوا مِنْ عِنْدِ آخِرِهِمْ.