141.182 Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эди. У зот қазои ҳожатга бордилар. Кейин Муғийра сув қуйиб турди, у зот таҳорат қилдилар: юзларини ҳамда икки қўлларини ювдилар, бошларига масҳ тортдилар ва маҳсиларига масҳ тортдилар».
141/182 - عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي سَفَرٍ، وَأَنَّهُ صلى الله عليه وسلم ذَهَبَ لِحَاجَةٍ لَهُ، وَأَنَّ مُغِيرَةَ جَعَلَ يَصُبُّ الْمَاءَ عَلَيْهِ وَهُوَ يَتَوَضَّأُ، فَغَسَلَ وَجْهَهُ وَيَدَيْهِ، وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ، وَمَسَحَ عَلَى الْخُفَّيْنِ.