144.187 Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушнинг авжи қизиғида олдимизга чиқдилар. Таҳоратга сув келтирилди, у зот таҳорат қилдилар. Кейин одамлар у зотнинг таҳорат сувларидан ортганини олиб, ўзларига сура бошлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни икки ракат ва асрни икки ракат қилиб ўқидилар. У кишининг олдиларида бир аназа* бор эди».
144/187 – عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: خَرَجَ عَلَيْنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِالْهَاجِرَةِ، فَأُتِيَ بِوَضُوءٍ فَتَوَضَّأَ، فَجَعَلَ النَّاسُ يَأْخُذُونَ مِنْ فَضْلِ وَضُوئِهِ فَيَتَمَسَّحُونَ بِهِ، فَصَلَّى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الظُّهْرَ رَكْعَتَيْنِ، وَالْعَصْرَ رَكْعَتَيْنِ، وَبَيْنَ يَدَيْهِ عَنَزَةٌ.