152.201 Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сувда ювинар ёки [ғусл қилар эдилар] ва бир мудд билан таҳорат қилардилар».
Изоҳ: Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда эса 2,040 килограммга тўғри келади. Ҳанафийларга кўра, бир мудд ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 812,5 граммга, жумҳур наздида эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1020 граммга тўғри келади.
152/201 – وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ:: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَغْسِلُ أَوْ يَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ، وَيَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ.