166.223 Умму Қайс бинт Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У ҳали овқатга кирмаган ўғилчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқларига олиб ўтирган эдилар, бирдан кийимларига бавл қилиб юборди. Шунда у зот сув опкелтириб, унинг устига сепдилар, лекин ювмадилар».
166/223 - عَنْ أُمِّ قَيْسٍ بِنْتِ مِـحْصَنٍ رَضِيَ الله عَنْهَا: أَنَّهَا أَتَتْ بِابْنٍ لَهَا صَغِيرٍ لَمْ يَأْكُلِ الطَّعَامَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَأَجْلَسَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي حِجْرِهِ، فَبَالَ عَلَى ثَوْبِهِ، فَدَعَا بِـمَاءٍ، فَنَضَحَهُ وَلَمْ يَغْسِلْهُ.