167-ҳадис

167.224 Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ахлатхонасига келиб, тик туриб бавл қилдилар. Сўнгра сув опкелтирдилар. Мен у зотга сув олиб келдим, таҳорат қилдилар».

Изоҳ: Аксар уламолар бундай дейишади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зарурат юзасидан тик туриб бавл қилганлар. Масалан, ўтиришга жой топа олмаган бўлишлари мумкин ёки тиззаларини бука олмаганларидан ўтиришга имконлари бўлмаган. Чунки яна бир ривоятда у зот тиззалари ортидаги жароҳат сабабли шундай қилганлари ҳам айтилган».

167/224 - عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَتَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم سُبَاطَةَ قَوْمٍ، فَبَالَ قَائِمًا، ثُمَّ دَعَا بِـمَاءٍ، فَجِئْتُهُ بـِمَاءٍ فَتَوَضَّأَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш