171-ҳадис

171.233 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Укл ёки Урайнадан одамлар келишди. Сўнг Мадинада (ҳавоси мос келмай) касалланиб қолишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни соғин туяларнинг пешоби ва сутидан ичишга буюрдилар, улар жўнаб кетишди. Соғайиб кетишгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чўпонларини ўлдириб, туяларини ҳайдаб кетишди. Бунинг хабари эрта тонгда етиб келди. У зот уларнинг изидан одам юбордилар. Кун ёйилганда улар олиб келинди. У зот буюрдилар, уларнинг қўл-оёқлари кесилди, кўзларига мил тортилди. Сўнг ҳаррага* элтиб ташланди. Улар сув сўрашар, аммо сув берилмас эди».

 

Изоҳ: Баъзи уламолар ушбу жиноятчиларнинг мазкур суратда қатл қилиниши Аллоҳ ва Унинг Расулига душманлик қилганларнинг ҳамда қотилнинг жазоси белгилаб берилган оятлар нозил бўлишидан олдин бўлган, дейишади. Баъзилари эса қасос учун шундай қилинган, чунки қотил ўзгани қай тарзда ўлдирган бўлса, ўшандай ўлдирилади, дейишади.

* «Ҳарра» сўзи аслида қотиб қолган лавадан ҳосил бўлган қора тошли жойни англатади. Бу ерда назарда тутилган жой эса шу сифатга эга бўлгани учун шундай номланган. У Мадинанинг ғарбий томонида, шаҳардан ташқарида жойлашган.

171/233 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَدِمَ أُنَاسٌ مِنْ عُكْلٍ أَوْ عُرَيْنَةَ، فَاجْتَوَوُا الْمَدِينَةَ، فَأَمَرَهُمُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِلِقَاحٍ، وَأَنْ يَشْرَبُوا مِنْ أَبْوَالِهَا وَأَلْبَانِـهَا، فَانْطَلَقُوا، فَلَمَّا صَحُّوا، قَتَلُوا رَاعِيَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، وَاسْتَاقُوا النَّعَمَ، فَجَاءَ الْخَبَرُ فِي أَوَّلِ النَّهَارِ، فَبَعَثَ فِي آثَارِهِمْ، فَلَمَّا ارْتَفَعَ النَّهَارُ جِيءَ بِـهِمْ، فَأَمَرَ فَقَطَعَ أَيْدِيَهُمْ وَأَرْجُلَهُمْ، وَسُـمِرَتْ أَعْيُنُهُمْ، وَأُلْقُوا فِي الْحَرَّةِ يَسْتَسْقُونَ فَلَا يُسْقَوْنَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш