1038-ҳадис

1038.2289. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Бир пайт бир жаноза келтирилди ва: «Унга жаноза ўқиб беринг», дейишди. Шунда у зот: «Зиммасида қарз борми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Бирор нарса қолдирганми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. Шунда у зот унга жаноза ўқидилар.

Кейин бошқа бир жаноза келтирилди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Унга жаноза ўқиб беринг», дейишди. У зот: «Зиммасида қарз борми?» дедилар. «Ҳа», дейилди. «Бирор нарса қолдирганми?» дедилар. «Уч динор (қолдирган)», дейишди. У зот унга жаноза ўқидилар.

Кейинроқ учинчиси келтирилди ва: «Унга жаноза ўқиб беринг», дейишди. У зот: «Бирор нарса қолдирганми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Зиммасида қарз борми?» дедилар. «Уч динор», дейишди. «Биродарингизга жаноза ўқиб қўйинглар», дедилар. Шунда Абу Қатода: «Унга жаноза ўқиб беринг, эй Аллоҳнинг Расули! Қарзи менинг зиммамга бўлсин», деган эди, у зот унга жаноза ўқидилар».

1038/2289 - عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنَّا جُلُوسًا عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم إِذْ أُتِيَ بِـجَنَازَةٍ، فَقَالُوا: صَلِّ عَلَيْهَا، فَقَالَ: «هَلْ عَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: لَا، قَالَ: «فَهَلْ تَرَكَ شَيْئًا؟» قَالُوا: لَا، فَصَلَّى عَلَيْهِ. ثُمَّ أُتِيَ بِجَنَازَةٍ أُخْرَى، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، صَلِّ عَلَيْهَا، قَالَ: «هَلْ عَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قِيلَ: نَعَمْ، قَالَ: «فَهَلْ تَرَكَ شَيْئًا؟» قَالُوا: ثَلَاثَةَ دَنَانِيرَ، فَصَلَّى عَلَيْهَا، ثُمَّ أُتِيَ بِالثَّالِثَةِ، فَقَالُوا: صَلِّ عَلَيْهَا، قَالَ: «هَلْ تَرَكَ شَيْئًا؟» قَالُوا: لَا، قَالَ: «فَهَلْ عَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: ثَلَاثَةُ دَنَانِيرَ، قَالَ: «صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ». قَالَ أَبُو قَتَادَةَ: صَلِّ عَلَيْهِ يَا رَسُولَ اللهِ وَعَلَيَّ دَيْنُهُ، فَصَلَّى عَلَيْهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш