1039-ҳадис

1039.2294. Осим бундай сўзлаб берди:

«Мен Анас розияллоҳу анҳуга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Исломда иттифоқдошлик йўқ» деганлари сизга етиб келганми?» дедим. Шунда у: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда Қурайш билан ансорлар ўртасида иттифоқдошлик битимини тузганлар», деди».

Изоҳ: Осим айтган ушбу ҳадисда аслида Исломга зид бўлган, жоҳилият пайтидаги ўзаро аҳдлашувлар назарда тутилган.

1039/2294 – عَنْ أنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أنَّهُ قِيلَ لَهُ: أَبَلَغَكَ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا حِلْفَ فِي الْإِسْلَامِ»؟ فَقَالَ: قَدْ حَالَفَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَيْنَ قُرَيْشٍ وَالْأَنْصَارِ فِي دَارِي.

Улашиш
|
|
Нусха олиш