1040-ҳадис

1040.2296. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Баҳрайннинг моли келган бўлганида, сенга шунча, шунча ва шунча берган бўлардим», дедилар. Бироқ Баҳрайннинг моли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабзи руҳ қилингунларича келмади. Кейин, Баҳрайннинг моли келганда Абу Бакр буюрган эди, «Кимнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда ваъдаси ва қарзи бўлса, бизга келсин», дея жар солишди. Шунда мен унинг олдига бориб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай, шундай дегандилар», дедим. Шунда у менга ҳовучлаб бир ҳовуч нарса берди. Мен уни санадим, қарасам, беш юз (танга) экан. У: «Яна шунинг икки баробарини ол», деди».

1040/2296 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «لَوْ قَدْ جَاءَ مَالُ الْبَحْرَيْنِ قَدْ أَعْطَيْتُكَ هَكَذَا وَهَكَذَا وَهَكَذَا». فَلَمْ يَجِئْ مَالُ الْبَحْرَيْنِ حَتَّى قُبِضَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا جَاءَ مَالُ الْبَحْرَيْنِ أَمَرَ أَبُو بَكْرٍ فَنَادَى: مَنْ كَانَ لَهُ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم عِدَةٌ، أَوْ دَيْنٌ فَلْيَأْتِنَا، فَأَتَيْتُهُ فَقُلْتُ: إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ لِي كَذَا وَكَذَا، فَحَثَى لِي حَثْيَةً، وَقَالَ: عُدَّهَا، فَعَدَدْتُهَا، فَإِذَا هِيَ خَمْسُ مِئَةٍ، وَقَالَ: خُذْ مِثْلَيْهَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш