1049.2321. Абу Умома Боҳилийдан ривоят қилинади:
«У омочни ва зироат асбоб-ускуналаридан ниманидир кўриб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу нарса бирор қавмнинг уйига кирар экан, унга албатта хорлик киритилади», деяётганларини эшитганман», деди».
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларидан қуйидагича маънони англаш мумкин: қайси бир халқ фақат деҳқончиликка муккасидан кетиб, қорин ғами билан овора бўлса, дин, илм-маърифат, давлат бошқаруви ва мудофаа ишлари каби муҳим вазифалардан чалғийди ва душман уларни мустамлака қилади, бу халқ хорликка юз тутади.
1049/2321 - عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ: أنَّهُ رَأَى سِكَّةً وَشَيْئًا مِنْ آلَةِ الْحَرْثِ، فَقَالَ: سَـمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا يَدْخُلُ هَذَا بَيْتَ قَوْمٍ إِلَّا أُدْخِلَهُ الذُّلُّ».