1053-ҳадис

1053.2327. Рофеъ ибн Хадиж айтади:

«Мадина аҳли орасида экинзори энг кўп кишилар биз эдик. Биз ерни бир чети ер эгасига бўлиши шарти билан ижарага берардик. Ҳали унга (эгаси учун ажратилган қисмга) офат етиб, қолган ер саломат қолар, ҳали қолган ерга офат етиб, у саломат қолар эди. Шу боис (бундан) қайтарилдик. Тилла ва кумуш эса ўша пайтларда бўлмаган».

 

Изоҳ: «Тилла ва кумуш эса ўша пайтларда бўлмаган» дегани ўша пайтларда тилла ва кумушга ижарага бериш бўлмаган, деганидир. Уни тилла ва кумуш умуман бўлмаган деб тушунмаслик керак.

1053/2327 - عَنْ رَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنَّا أَكْثَرَ أَهْلِ الْمَدِينَةِ مُزْدَرَعًا، كُنَّا نُكْرِي الْأَرْضَ بِالنَّاحِيَةِ مِنْهَا مُسَمًّى لِسَيِّدِ الْأَرْضِ، قَالَ: فَمِمَّا يُصَابُ ذَلِكَ وَتَسْلَمُ الْأَرْضُ، وَمِـمَّا يُصَابُ الْأَرْضُ وَيَسْلَمُ ذَلِكَ، فَنُهِينَا، وَأَمَّا الذَّهَبُ وَالْوَرِقُ فَلَمْ يَكُنْ يَوْمَئِذٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш