1054-ҳадис

1054.2328. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай хабар қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар (аҳли) билан чиққан мева ва экиннинг ярми эвазига мусоқот ва музораъа қилдилар.

Жуфти ҳалолларига юз васақ: саксон васақ хурмо ва йигирма васақ* арпа берар эдилар. Кейинроқ Умар Хайбарни тақсимлади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалолларига улар учун ер-сувдан ажратиб бериш ёки ўзлариникини давом эттириш ихтиёрини берди. Улардан кимдир ерни ихтиёр қилди, кимдир васақни ихтиёр қилди. Оиша ерни ихтиёр қилган эди».

1054/2328 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَامَلَ خَيْبَرَ بِشَطْرِ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا مِنْ ثَـمَرٍ أَوْ زَرْعٍ، فَكَانَ يُعْطِي أَزْوَاجَهُ مِائَةَ وَسْقٍ، ثَمَانُونَ وَسْقَ تَـمْرٍ، وَعِشْرُونَ وَسْقَ شَعِيرٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш