1055-ҳадис

1055.2330. Амр айтади:

«Товусга: «Мухобарани* тарк қилсанг бўларди, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар, деб айтишяпти», дедим. У: «Эй Амр, албатта, мен уларга ато бераман ва уларни бой қилиб қўяман. Менга уларнинг энг билимдони – Ибн Аббос розияллоҳу анҳумони назарда тутмоқда – хабар берганки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтармаганлар, балки «Бировингизнинг ўз биродарига (ерни) бериб туриши бунинг эвазига маълум харж олганидан яхшидир», деганлар», деди».

 

* Мухобара ҳам музораъанинг бир тури. Аммо бунда уруғ ишчидан бўлади.

 

1055/2330 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم لَمْ يَنْهَ عَنِ الكِرَاءِ، وَلَكِنْ قَالَ: «أَنْ يَـمْنَحَ أَحَدُكُمْ أَخَاهُ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَأْخُذَ عَلَيْهِ خَرْجًا مَعْلُومًا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш