1057-ҳадис

1057.2335. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировники бўлмаган ерни обод қилса, (ўша ерга) энг ҳақли киши ўшадир», дедилар».

Урва: «Умар розияллоҳу анҳу ҳам ўз халифалик даврида шунга ҳукм қилган», дейди.

1057/2335 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ أَعْمَرَ أَرْضًا لَيْسَتْ لِأَحَدٍ فَهْوَ أَحَقُّ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш