1062-ҳадис

1062.2351. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қадаҳ келтирилди. Ундан ичдилар. Ўнг томонларида қавмнинг энг кичиги бўлган бир бола бўлиб, ёши катталар эса чап томонларида эди. Шунда у зот: «Эй бола, буни ёши катталарга беришимга изн берасанми?» дедилар. У: «Сиздан қолган нарсамда ҳеч кимни (ўзимдан) устун кўра олмайман, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Уни ўшанга бердилар».

1062/2351 - عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أُتِيَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِقَدَحٍ فَشَرِبَ مِنْهُ، وَعَنْ يَمِينِهِ غُلَامٌ أَصْغَرُ الْقَوْمِ، وَالْأَشْيَاخُ عَنْ يَسَارِهِ، فَقَالَ: «يَا غُلَامُ، أَتَأْذَنُ لِي أَنْ أُعْطِيَهُ الْأَشْيَاخَ؟» قَالَ: مَا كُنْتُ لِأُوثِرَ بِفَضْلِي مِنْكَ أَحَدًا يَا رَسُولَ اللهِ، فَأَعْطَاهُ إِيَّاهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш