1064-ҳадис

1064.2353. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўт-ўланни ман қилиш учун ортиқча сувдан ман қилинмайди», дедилар».

Изоҳ: Масалан, ҳамма чорвасини боқадиган далада бир кишининг қудуғи бор, бу атрофда шундан бошқа қудуқ йўқ. Агар ўша киши ўзининг чорвасидан ортган сувни ҳеч кимга бермаса, қолганлар сув қидириб, чорвасини бошқа ерга ҳайдаб кетади. Демак, бу одам ўз мулки бўлган сувни ман қиламан деб, ўз мулки бўлмаган яйловни ҳам ман қилиб қўймоқда. Ҳадисда мана шу ишдан қайтарилмоқда.

1064/2353 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يُـمْنَعُ فَضْلُ الْمَاءِ لِيُمْنَعَ بِهِ الْكَلَأُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш