1067 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши юриб кетаётган эди. Чанқоқ уни қийнаб юборди. Бир қудуққа тушиб, ундан ичди. Кейин чиқди. Қараса, бир ит турибди, ҳарсиллаб тили осилган, чанқоқдан нам тупроқни ялаяпти. У: «Менинг бошимга тушган бунинг ҳам бошига тушибди-ку», деди-да, қудуққа тушиб махсисини тўлдирди, кейин уни оғзида тишлаб юқорига чиқди ва итни суғорди. Аллоҳ уни тақдирлади ва уни мағфират қилди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди. У зот: «Жони борки нарсада ажр бор», дедилар».
Изоҳ: «Жони борки нарсада ажр бор» дегани ҳар қандай жонзотга сув ичириш, ем бериш, унга бирор яхшилик етказишда савоб бор, демакдир.
1067/2363 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «بَيْنَا رَجُلٌ يَمْشِي، فَاشْتَدَّ عَلَيْهِ الْعَطَشُ، فَنَزَلَ بِئْرًا فَشَرِبَ مِنْهَا، ثُمَّ خَرَجَ فَإِذَا هُوَ بِكَلْبٍ يَلْهَثُ، يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ، فَقَالَ: لَقَدْ بَلَغَ هَذَا مِثْلُ الَّذِي بَلَغَ بِي، فَنَزَلَ بِئْرًا فَمَلَأَ خُفَّهُ ثُمَّ أَمْسَكَهُ بِفِيهِ، ثُمَّ رَقِيَ فَسَقَى الْكَلْبَ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنَّ لَنَا فِي الْبَهَائِمِ أَجْرًا؟ قَالَ: «فِي كُلِّ كَبِدٍ رَطْبَةٍ أَجْرٌ».