1070.2370. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Саъб ибн Жассома айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ва Унинг Расулидан бошқа учун қўриқхона йўқ», дедилар».
(Ровийлардан Ибн Шиҳоб) «Бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Нақиъни қўриқхона қилганлари, Умарнинг Сараф ва Рабазани қўриқхона қилгани етиб келган», дейди.
Изоҳ: Нақиъ – Мадинаи Мунавварадан йигирма фарсах (110,880 км) узоқликдаги жой. «Сараф» сўзи нусхаларда кўпроқ Шараф деб берилган. Бу сўз «Султония»нинг асл матнида Сараф деб берилиб, ҳошияда уни Шараф дейиш тавсия қилинган. Шуниси тўғрироқ, чунки Сараф Маккаи мукаррамага қарашли ноҳиялардан бири, Шараф эса Мадинаи мунавварага қарашли ноҳиялардан бири. Рабаза – Мадинадан уч марҳала (132,975 км) узоқликда жойлашган қишлоқ.
1070/2370 - عَنِ الصَّعْبِ بْنِ جَثَّامَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا حِمَى إِلَّا لِلَّهِ وَلِرَسُولِهِ».