1076-ҳадис

1076.2388. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Уҳудни кўрганларида: «Шу мен учун тиллага айланса, ҳузуримда қарзга ажратадиган диноримдан ташқари бирор динор ҳам уч(кун)дан ортиқ қолишини истамайман», дедилар. Кейин: «Албатта, (бу дунёда мол-дунёси) кўплар (охиратда савоби) камлардир, мол-дунёни бундай-бундай қилганлардан ташқари – Абу Шиҳоб (ровийлардан бири) олдига ва ўнг-чап томонларига ишора қилди* – аммо улар жуда ҳам оз», дедилар. Сўнг: «Жойингда тур», дедилар-да, бироз олдига юрдилар. Қандайдир овоз эшитдим. Олдиларига бормоқчи бўлдим-у, кейин «Ўзим олдингга келгунимча жойингда тур» деган гапларини эслаб қолдим. У зот келгач: «Эй Аллоҳнинг Расули, эшитганим...? [ёки мен эшитган овоз...?]» дедим. «Эшитдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Олдимга Жаброил алайҳиссалом келиб: «Умматингиздан ким Аллоҳга ширк келтирмай вафот этса, жаннатга киради», деди», дедилар. Мен: «Фалон-фалон ишларни қилса ҳам-а?» дедим. У зот: «Ҳа», дедилар».

Изоҳ: Бу ҳадисни Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Аҳмад ибн Юнусдан, у Абу Шиҳобдан, у Аъмашдан, у Зайд ибн Ваҳбдан, у Ваҳбдан, у Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилган. Санаддаги Абу Шиҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мол-дунёни бундай-бундай қилганлардан ташқари» деган гапларини устозларидан олган илми асосида изоҳлаб бермоқчи бўлиб, қўлларини олдинга, ўнг ва чап тарафларига узатган. Бу билан мол-дунёни хайру эҳсон қилиш, турли тарафларга инфоқ қилишга ишора қилган.

1076/2388 - عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا أَبْصَرَ - يَعْنِي أُحُدًا - قَالَ: «مَا أُحِبُّ أَنَّهُ يُحَوَّلُ لِي ذَهَبًا يَمْكُثُ عِنْدِي مِنْهُ دِينَارٌ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا دِينَارًا أُرْصِدُهُ لِدَيْنٍ». ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ الْأَكْثَرِينَ هُمُ الْأَقَلُّونَ، إِلَّا مَنْ قَالَ بِالْمَالِ هَكَذَا وَهَكَذَا، وَقَلِيلٌ مَا هُمْ». وَقَالَ: «مَكَانَكَ»، وَتَقَدَّمَ غَيْرَ بَعِيدٍ، فَسَمِعْتُ صَوْتًا، فَأَرَدْتُ أَنْ آتِيَهُ، ثُمَّ ذَكَرْتُ قَوْلَهُ: مَكَانَكَ حَتَّى آتِيَكَ. فَلَمَّا جَاءَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، الَّذِي سَـمِعْتُ، أَوْ قَالَ: الصَّوْتُ الَّذِي سَمِعْتُ؟ قَالَ: «وَهَلْ سَمِعْتَ؟» قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: «أَتَانِي جِبْرِيلُ عليه السلام، فَقَالَمَنْ مَاتَ مِنْ أُمَّتِكَ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ». قُلْتُ: وَإِنْ فَعَلَ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: «نَعَمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш