Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
45-КИТОБ
45
كتاب: الاسْتِقْرَاضِ وَأدَاءِ الدُّيُونِ وَالـحَجْرِ وَالتَّفْلِيسِ
(45)
856-BOB

(1) КИМ ОДАМЛАРНИНГ ПУЛ-МОЛЛАРИНИ ҚАЙТАРИБ БЕРИШ ЁКИ ТАЛАФОТ ЕТКАЗИШ НИЯТИДА ОЛСА...

 

(1) بَاب: مَنْ أَخَذَ أَمْوَالَ النَّاسِ يُرِيدُ أَدَاءَهَا أَوْ إِتْلَافَهَا

(856)

1075.2387. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларнинг мол-пулларини қайтариб бериш ниятида олса, Аллоҳ унинг учун адо этиб (қайтариб) беради, ким зарар етказиш ниятида олса, Аллоҳ унга зарар етказади», дедилар».

1075/2387 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ أَخَذَ أَمْوَالَ النَّاسِ يُرِيدُ أَدَاءَهَا أَدَّى اللهُ عَنْهُ، وَمَنْ أَخَذَ يُرِيدُ إِتْلَافَهَا أَتْلَفَهُ اللهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш
857-BOB

(2) ҚАРЗЛАРНИ АДО ЭТИШ ҲАҚИДА

(2) بَاب: أَدَاءِ الدُّيُونِ

(857)

1076.2388. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Уҳудни кўрганларида: «Шу мен учун тиллага айланса, ҳузуримда қарзга ажратадиган диноримдан ташқари бирор динор ҳам уч(кун)дан ортиқ қолишини истамайман», дедилар. Кейин: «Албатта, (бу дунёда мол-дунёси) кўплар (охиратда савоби) камлардир, мол-дунёни бундай-бундай қилганлардан ташқари – Абу Шиҳоб (ровийлардан бири) олдига ва ўнг-чап томонларига ишора қилди* – аммо улар жуда ҳам оз», дедилар. Сўнг: «Жойингда тур», дедилар-да, бироз олдига юрдилар. Қандайдир овоз эшитдим. Олдиларига бормоқчи бўлдим-у, кейин «Ўзим олдингга келгунимча жойингда тур» деган гапларини эслаб қолдим. У зот келгач: «Эй Аллоҳнинг Расули, эшитганим...? [ёки мен эшитган овоз...?]» дедим. «Эшитдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Олдимга Жаброил алайҳиссалом келиб: «Умматингиздан ким Аллоҳга ширк келтирмай вафот этса, жаннатга киради», деди», дедилар. Мен: «Фалон-фалон ишларни қилса ҳам-а?» дедим. У зот: «Ҳа», дедилар».

Изоҳ: Бу ҳадисни Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Аҳмад ибн Юнусдан, у Абу Шиҳобдан, у Аъмашдан, у Зайд ибн Ваҳбдан, у Ваҳбдан, у Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилган. Санаддаги Абу Шиҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мол-дунёни бундай-бундай қилганлардан ташқари» деган гапларини устозларидан олган илми асосида изоҳлаб бермоқчи бўлиб, қўлларини олдинга, ўнг ва чап тарафларига узатган. Бу билан мол-дунёни хайру эҳсон қилиш, турли тарафларга инфоқ қилишга ишора қилган.

1076/2388 - عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا أَبْصَرَ - يَعْنِي أُحُدًا - قَالَ: «مَا أُحِبُّ أَنَّهُ يُحَوَّلُ لِي ذَهَبًا يَمْكُثُ عِنْدِي مِنْهُ دِينَارٌ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا دِينَارًا أُرْصِدُهُ لِدَيْنٍ». ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ الْأَكْثَرِينَ هُمُ الْأَقَلُّونَ، إِلَّا مَنْ قَالَ بِالْمَالِ هَكَذَا وَهَكَذَا، وَقَلِيلٌ مَا هُمْ». وَقَالَ: «مَكَانَكَ»، وَتَقَدَّمَ غَيْرَ بَعِيدٍ، فَسَمِعْتُ صَوْتًا، فَأَرَدْتُ أَنْ آتِيَهُ، ثُمَّ ذَكَرْتُ قَوْلَهُ: مَكَانَكَ حَتَّى آتِيَكَ. فَلَمَّا جَاءَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، الَّذِي سَـمِعْتُ، أَوْ قَالَ: الصَّوْتُ الَّذِي سَمِعْتُ؟ قَالَ: «وَهَلْ سَمِعْتَ؟» قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: «أَتَانِي جِبْرِيلُ عليه السلام، فَقَالَمَنْ مَاتَ مِنْ أُمَّتِكَ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا دَخَلَ الْجَنَّةَ». قُلْتُ: وَإِنْ فَعَلَ كَذَا وَكَذَا، قَالَ: «نَعَمْ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш
858-BOB

(3) ҲАҚНИ ГЎЗАЛ ЎТАШ ҲАҚИДА

(3) بَاب: حُسْنِ الْقَضَاءِ

(858)

1077.2394. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига масжиддаликларида бордим. – Мисъар (ровийлардан бири): «Менимча, чошгоҳда, деган», деди – Шунда у зот: «Икки ракат намоз ўқи», дедилар. У зотда ҳаққим бор эди, уни менга тўладилар ва қўшиб ҳам бердилар».*

1077/2394 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ فِي الْمَسْجِدِ ضُحًى، فَقَالَ: «صَلِّ رَكْعَتَيْنِ». وَكَانَ لِي عَلَيْهِ دَيْنٌ، فَقَضَانِي وَزَادَنِي.

Улашиш
|
|
Нусха олиш
859-BOB

(4) ҚАРЗ ҚОЛДИРГАН КИШИГА ЖАНОЗА ЎҚИШ ҲАҚИДА

(4) بَاب: الصَّلَاةِ عَلَى مَنْ تَرَكَ دَيْنًا

(859)

1078.2399. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин борки, мен дунёю охиратда унга энг ҳақли кишиман. Хоҳласангиз, «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир...»ни* ўқинг. Қайси бир мўмин вафот этса ва мол-мулк қолдирса, уни, ким бўлишларидан қатъи назар, ўз асабалари мерос қилиб олаверсин. Ким қарз ёки қаровчиси йўқ оила қолдирса, менга келсин, унинг валийси менман», дедилар».

Изоҳ: «Асаба» – кишининг ўғиллари ва отақариндошлари. Бу сўз аслида маҳкам боғлаш маъносидаги калимадан олинган бўлиб, одатда кишига ўғиллар ва отақариндошлар ҳимоячи, қўллаб-қувватловчи бўлгани боис уларни шундай аташган. Истилоҳда: «Мерос олишига иттифоқ қилинган, фариза эгаси бўлмаган ҳолда мол-мулкнинг ҳаммасини, акс ҳолда ортганини оладиган кишидир».

«Унинг валийси менман» деганлари «Ҳомийсиман, ҳимоячисиман, қарзи бўлса, тўлайман», деганларидир.

1078/2399 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْ مُؤْمِنٍ إِلَّا وَأَنَا أَوْلَى بِهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ (النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ) [الأحزاب: 6]، فَأَيـُّمَا مُؤْمِنٍ مَاتَ وَتَرَكَ مَالًا فَلْيَرِثْهُ عَصَبَتُهُ مَنْ كَانُوا، وَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا أَوْ ضَيَاعًا فَلْيَأْتِنِي، فَأَنَا مَوْلَاهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш
860-BOB

(5) МОЛНИ ЗОЕ ҚИЛИШДАН* ҚАЙТАРИЛГАНИ ҲАҚИДА


* «Молни зое қилиш» деганда уни мақсадсиз, беҳудага сарфлаш, совуриш тушунилади. Шунингдек, ҳаром-ҳариш ишларга, шариатга тўғри келмайдиган нарсаларга, ёмон мақсадларга пул сарфлаш ҳам молни зое қилиш ҳисобланади.

Изоҳ: Асл матнда кейинги уч оят ҳам бобнинг тарожумига киради. Яъни боб мана шу, мана шу оятлар хусусида, дейилган. Аммо биз қулай ва тушунарли бўлиши учун уларни ажратдик.

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 5-оятида шундай дейди: «Аллоҳ сизларга (ҳаёт) тиргаги қилиб қўйган молларингизни эси пастларга берманг». Ушбу оятда жамият иқтисодининг маёғи, тутқичи бўлган мол-пулларни ақли тўлмаган, мол-мулкни тўғри тасарруф эта олмайдиган кишиларга – эси пастларга бермаслик буюрилган. Шунга кўра, Ислом шариатида бундай кимсаларга нисбатан ҳажр қўлланади. Ҳажрнинг батафсил изоҳи 2385-ҳадисдан аввалги бобда берилган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасидаги мазкур оятда мунофиқ кимсани қуйидагича тасвирлайди: «Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат этади. Аллоҳ эса бузғунчиликни суймас» (205-оят.) Ушбу оятда молни зое қилишнинг бир кўриниши – экин ва наслни ҳалок этиш ер юзида бузғунчилик қилиш деб уқтирилмоқда ва Аллоҳ таоло бузғунчиликни, бошқача қилиб айтганда, молни зое қилишни суймаслиги таъкидланмоқда. Муаллиф бошқа бир оятда «Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас»* дея марҳамат этилганини айтиб, молни зое қилиб, бузғунчилик қилишнинг оқибати ёмон эканини эслатмоқда.

Ҳуд сурасининг 87-оятидан олинган ушбу жумлаларда Шуъайб алайҳиссалом қавмининг гапи ҳикоя қилинган. Улар тарозидан уриб қолишга, тилла тангаларни олди-берди қилишда хиёнат қилишга, мол-мулкни беҳуда сарфлашга одатланишган эди. Шуъайб алайҳиссалом уларни бу каби тасарруфлардан қайтаради. Шунда улар ўз пайғамбарларини мазах қилиб, унинг кўп намоз ўқишига ишора қилиб: «...намозинг сенга бизнинг ота-боболаримиз ибодат қиладиган нарсани тарк қилмоғимизни ёки молларимизда хоҳлаганимизни қилмаслигимизни амр қилмоқдами?» дейишади. Яъни «Агар сенга эргашиб, иймон келтириб, намоз ўқийдиган бўлсак, биз ҳам ота-боболаримиз ибодат қилган буту санамлардан юз ўгиришимиз, ўз мол-мулкимизни ўзимиз истагандек ишлатишни тўхтатишимиз керакми?!» дейишмоқчи.

Оятнинг боб мавзусига тааллуқли жойи «ёки молларимизда хоҳлаганимизни қилмаслигимизни амр қилмоқдами?!» деган қисмидир. Демак, Аллоҳнинг пайғамбари Шуъайб алайҳиссалом кишиларни молларини беҳудага сарф этишдан қайтарган экан ҳамда у кишининг бу кўрсатмалари Қуръони каримда зикр қилинган ва маъқулланган экан.

(5) بَاب: مَا يُنهَى عَنْ إِضَاعَةِ الْمَالِ

(860)

1079.2408. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ сизларга оналарга оқ бўлишни, қизларни тириклайин кўмишни, (ҳақни) бермасликни ва (ҳаққи бўлмаган нарсани) талаб қилишни ҳаром қилди. У Зот сизларга қийлу қолни, кўп савол беришни ва молни зое қилишни кариҳ кўради», дедилар».

1079/2408 - عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ اللهَ حَرَّمَ عَلَيْكُمْعُقُوقَ الْأُمَّهَاتِ، وَوَأْدَ الْبَنَاتِ، وَمَنَعَ وَهَاتِ، وَكَرِهَ لَكُمْقِيلَ وَقَالَ، وَكَثْرَةَ السُّؤَالِ، وَإِضَاعَةَ الْمَالِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш