1078.2399. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин борки, мен дунёю охиратда унга энг ҳақли кишиман. Хоҳласангиз, «Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир...»ни* ўқинг. Қайси бир мўмин вафот этса ва мол-мулк қолдирса, уни, ким бўлишларидан қатъи назар, ўз асабалари мерос қилиб олаверсин. Ким қарз ёки қаровчиси йўқ оила қолдирса, менга келсин, унинг валийси менман», дедилар».
Изоҳ: «Асаба» – кишининг ўғиллари ва отақариндошлари. Бу сўз аслида маҳкам боғлаш маъносидаги калимадан олинган бўлиб, одатда кишига ўғиллар ва отақариндошлар ҳимоячи, қўллаб-қувватловчи бўлгани боис уларни шундай аташган. Истилоҳда: «Мерос олишига иттифоқ қилинган, фариза эгаси бўлмаган ҳолда мол-мулкнинг ҳаммасини, акс ҳолда ортганини оладиган кишидир».
«Унинг валийси менман» деганлари «Ҳомийсиман, ҳимоячисиман, қарзи бўлса, тўлайман», деганларидир.
1078/2399 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا مِنْ مُؤْمِنٍ إِلَّا وَأَنَا أَوْلَى بِهِ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اقْرَءُوا إِنْ شِئْتُمْ (النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ) [الأحزاب: 6]، فَأَيـُّمَا مُؤْمِنٍ مَاتَ وَتَرَكَ مَالًا فَلْيَرِثْهُ عَصَبَتُهُ مَنْ كَانُوا، وَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا أَوْ ضَيَاعًا فَلْيَأْتِنِي، فَأَنَا مَوْلَاهُ».