1080-ҳадис

1080.2410. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:

«Бир кишининг бир оятни ўқиганини эшитдим, мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бунинг хилофини эшитган эдим. Уни қўлидан ушлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бордим. Шунда у зот: «Иккингиз ҳам тўғри қилгансиз», дедилар».

Шуъба* айтади: «Менимча, у зот: «Ихтилоф қилманглар, чунки сизлардан олдингилар ихтилоф қилиб, ҳалокатга учраган», деганлар».

* Шуъба ибн Ҳажжож, ҳадис ровийларидан бири.

1080/2410 – عَنْ عَبْد الله بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَجُلًا قَرَأَ آيَةً، سَمِعْتُ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم خِلَافَهَا، فَأَخَذْتُ بِيَدِهِ، فَأَتَيْتُ بِهِ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «كِلَاكُمَا مُحْسِنٌ، لَا تَخْتَلِفُوا، فَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمُ اخْتَلَفُوا فَهَلَكُوا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш