Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
46-КИТОБ
ХУСУМАТЛАР КИТОБИ
كتاب: في الخصومات
(46)
861-BOB

(1) ҚАРШИ ТОМОННИ ҲОЗИР ҚИЛИШ ҲАМДА МУСУЛМОН БИЛАН ЯҲУДИЙ ЎРТАСИДАГИ ХУСУМАТЛАШУВ ҲАҚИДА АЙТИЛГАН ХАБАРЛАР ҲАҚИДА



Изоҳ: «Хусумат» сўзи араб тилида икки томоннинг бирор нарсага ўзини ҳақдор деб даъво қилиб, ўзаро тортишиб, бир-бирларига нисбатан ёвлашиб қолишини билдиради. Аслида даъволашувдан тортиб, ёвлашишгача бўлган жараённи англатган ушбу сўз ўзбек тилида фақат охирги маъносини – ёвлашиш, душманлик маъносини сақлаб қолган. Ўзбек тилида уни тўлиқ ифода этадиган сўз топилмагани сабабли таржимада унинг ўзини ишлатиш маъқул кўрилди. Шу боис, таржимада «хусуматлашув» деганда даъволашиб, тортишиб, ўзаро ёвлашиш ҳолатига келиш назарда тутилишини унутмаслик лозим.

(1) بَاب: مَا يُذْكَرُ فِي الْإِشْخَاصِ وَالْخُصُومَةِ

(861)

1080.2410. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:

«Бир кишининг бир оятни ўқиганини эшитдим, мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бунинг хилофини эшитган эдим. Уни қўлидан ушлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб бордим. Шунда у зот: «Иккингиз ҳам тўғри қилгансиз», дедилар».

Шуъба* айтади: «Менимча, у зот: «Ихтилоф қилманглар, чунки сизлардан олдингилар ихтилоф қилиб, ҳалокатга учраган», деганлар».

* Шуъба ибн Ҳажжож, ҳадис ровийларидан бири.

1080/2410 – عَنْ عَبْد الله بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَجُلًا قَرَأَ آيَةً، سَمِعْتُ مِنَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم خِلَافَهَا، فَأَخَذْتُ بِيَدِهِ، فَأَتَيْتُ بِهِ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «كِلَاكُمَا مُحْسِنٌ، لَا تَخْتَلِفُوا، فَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمُ اخْتَلَفُوا فَهَلَكُوا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш

1081.2411. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Икки киши: мусулмонлардан бир киши ва яҳудийлардан бир киши бир-бирлари билан сўкишиб қолишди. Мусулмон: «Муҳаммадни оламлар узра сайлаб олган Зотга қасам!» деди. Яҳудий эса: «Мусони оламлар узра сайлаб олган Зотга қасам!» деди. Шу пайт мусулмон қўлини кўтариб, яҳудийнинг юзига тарсаки туширди. Яҳудий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, ўзи билан мусулмон ўртасида бўлиб ўтган ишни айтиб берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни чақириб, бу ҳақда ундан сўраган эдилар, у ҳам (ўшани) айтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени Мусодан яхши деб айтманглар.* Зеро, одамлар қиёмат куни беҳуш йиқиладилар, мен ҳам улар билан бирга беҳуш йиқиламан. Шунда биринчи ҳушига келадиган мен бўламан. Қарасам, Мусо Аршнинг бир томонини маҳкам тутиб турган бўлади. У ҳам беҳуш йиқилганлардан бўлиб, мендан олдин ўзига келганми ёки Аллоҳ истисно қилганлардан* бўлганми, билмайман», дедилар».

* Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавозе ва камтарлик юзасидан, пайғамбарларнинг барчалари иймону ихлосда, иззат-ҳурматда баробар эканларини англатиш учун, уларни ўзаро тортишув ва фахрланиш мавзуси қилишнинг олдини олиш мақсадида айтганлар. Аслини олганда, бошқа ҳадисларда айтилганидек, Муҳаммад алайҳиссалом барча пайғамбарлардан афзал эканлари, балки бутун инсониятнинг саййиди, барча махлуқотларнинг энг улуғи эканлари кундек равшан. Барча ақлий ва нақлий далиллар ҳам шуни тақозо қилади. Қуръони каримда ҳам пайғамбарларнинг бир-бирларидан устунлик ва афзалликлари борлиги айтилган (Бақара сурасининг 253-ояти). Айрим уламоларимизнинг таъкидлашларича, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча пайғамбарлардан афзал эканларини билиш ва эътироф этиш эътиқодга тааллуқлидир. У зотни бошқа пайғамбарлардан устун қўймаслик ҳақидаги кўрсатма эса амалий ишларга, ўзаро муносабатларга оид ҳисобланади.

* Бу ерда Зумар сурасининг 68-оятидаги маънога ишора бор. Унда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Ва сурга пуфланди. Осмонлару ерда ким бўлса, беҳуш йиқилди. Аллоҳ хоҳлаганларгина мустасно». Ушбу оятда мазкур сур чалинишидан беҳушлик Аллоҳ хоҳлаган зотларга таъсир этмаслиги айтилган. Кўпчилик муфассирлар бу ерда тўрт буюк фаришта ёки Аршни кўтариб турган фаришталар ҳам назарда тутилганини таъкидлашган. Ҳадисда мана шу истисно назарда тутилган.

1081/2411 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: اسْتَبَّ رَجُلَانِ: رَجُلٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، وَرَجُلٌ مِنَ الْيَهُودِ، قَالَ الْمُسْلِمُ: وَالَّذِي اصْطَفَى مُحَمَّدًا عَلَى الْعَالَمِينَ، فَقَالَ الْيَهُودِيُّ: وَالَّذِي اصْطَفَى مُوسَى عَلَى الْعَالَمِينَ، فَرَفَعَ الْمُسْلِمُ يَدَهُ عِنْدَ ذَلِكَ فَلَطَمَ وَجْهَ الْيَهُودِيِّ، فَذَهَبَ الْيَهُودِيُّ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَأَخْبَرَهُ بِـمَا كَانَ مِنْ أَمْرِهِ وَأَمْرِ الْمُسْلِمِ، فَدَعَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الْمُسْلِمَ، فَسَأَلَهُ عَنْ ذَلِكَ فَأَخْبَرَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «لَا تُخَيِّرُونِي عَلَى مُوسَى، فَإِنَّ النَّاسَ يَصْعَقُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَأَصْعَقُ مَعَهُمْ، فَأَكُونُ أَوَّلَ مَنْ يُفِيقُ، فَإِذَا مُوسَى بَاطِشٌ جَانِبَ الْعَرْشِ، فَلَا أَدْرِيأَكَانَ فِيمَنْ صَعِقَ فَأَفَاقَ قَبْلِي، أَوْ كَانَ مِمَّنِ اسْتَثْنَى اللهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш

1082.2413. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир яҳудий бир чўрининг қизчанинг бошини икки тош орасига олиб ёрди икки тош орасида ёриб қўйди.* Унга: «Сенга буни ким қилди? Фалончими?, Пистончими?» дейилди, ниҳоят, яҳудийнинг исми айтилганда, у боши билан имо қилди. Шунда яҳудий ушлаб келинди ва у эътироф этди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, унинг боши икки тош орасига олиб ёрилди».

* Тош отган эди, қизчанинг бошига тегиб,  сўнг боши бошқа тошга урилиб, ёрилди.

1082/2413 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ يَهُودِيًّا رَضَّ رَأْسَ جَارِيَةٍ بَيْنَ حَجَرَيْنِ، قِيلَ: مَنْ فَعَلَ هَذَا بِكِ، أَفُلَانٌ، أَفُلَانٌ؟ حَتَّى سُـمِّيَ الْيَهُودِيُّ، فَأَوْمَتْ بِرَأْسِهَا، فَأُخِذَ الْيَهُودِيُّ فَاعْتَرَفَ، فَأَمَرَ بِهِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَرُضَّ رَأْسُهُ بَيْنَ حَجَرَيْنِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш
862-BOB

(2) ДАЪВОЛАШГАНЛАРНИНГ БИР-БИРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГАПЛАРИ ҲАҚИДА

(2) بَاب: كَلَامِ الْخُصُومِ بَعْضِهِمْ فِي بَعْضٍ

(862)

1083.2416, 2417. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон кишининг молидан бир бўлагини ўзлаштириб олиш учун фожирларча қасам ичса, Аллоҳга У Зот ундан ғазабнок бўлган ҳолда йўлиқади», дедилар».

Ашъас айтади: «Аллоҳга қасамки, бу мен ҳақимда бўлган эди. Мен билан бир яҳудий кишининг ўртасида ер бор эди. У мени инкор этди. Мен буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ҳужжатинг борми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. Шунда у зот ҳалиги яҳудийга: «Қасам ич!» дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, у ҳолда бу қасам ичади-да, молимни олиб кетаверади», дедим. Шунда Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар, – албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди ва уларни покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор»(ояти)ни нозил қилди».

1083/2416 – حَدِيثُ الأَشْعَبِ تَقَدَّمَ قَرِيبًا، وَذَكَرَ فِيهِ أنَّهُ اخْتَصَمَ هُوَ وَرَجُلٌ مِنْ أهْلِ حَضْرَمَوْتَ، وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَالَ: إنَّهُ هُوَ وَيَهُوزدِيٌّ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш