1083.2416, 2417. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон кишининг молидан бир бўлагини ўзлаштириб олиш учун фожирларча қасам ичса, Аллоҳга У Зот ундан ғазабнок бўлган ҳолда йўлиқади», дедилар».
Ашъас айтади: «Аллоҳга қасамки, бу мен ҳақимда бўлган эди. Мен билан бир яҳудий кишининг ўртасида ер бор эди. У мени инкор этди. Мен буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ҳужжатинг борми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. Шунда у зот ҳалиги яҳудийга: «Қасам ич!» дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, у ҳолда бу қасам ичади-да, молимни олиб кетаверади», дедим. Шунда Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар, – албатта, ана ўшаларга охиратда насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди ва уларни покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор»(ояти)ни нозил қилди».
1083/2416 – حَدِيثُ الأَشْعَبِ تَقَدَّمَ قَرِيبًا، وَذَكَرَ فِيهِ أنَّهُ اخْتَصَمَ هُوَ وَرَجُلٌ مِنْ أهْلِ حَضْرَمَوْتَ، وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَالَ: إنَّهُ هُوَ وَيَهُوزدِيٌّ.