1084-ҳадис

1084.2426. Шуъба Саламадан ривоят қилиб, сўзлаб берди:

«Сувайд ибн Ғофаланинг бундай деганини эшитдим: «Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуни учратиб қолдим. Шунда у: «Ичида юз динори бор бир кармонни олиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келган эдим: «Уни бир йил эълон қил», дедилар. Мен уни бир йил эълон қилдим, лекин уни танийдиган киши тополмадим. Кейин яна у зотнинг олдиларига келган эдим: «Уни бир йил эълон қил», дедилар. Мен уни эълон қилдим, бироқ ҳеч кимса тополмадим. Сўнгра учинчи бор у зотнинг олдиларига келган эдим: «Унинг идишини, ададини ва боғичини сақлаб қўй. Агар эгаси келса келди, бўлмаса ундан фойдаланавер», дедилар. Мен ундан фойдаландим», деди».*

Кейинроқ мен уни Маккада учратиб қолганимда, у: «Уч йилмиди ёки бир йилмиди, аниқ билмайман», деди».*

* Йўқолган нарсани топган киши фақир бўлсагина бу иш мумкин. Бой киши уни камбағал, муҳтож кишиларга садақа қилиб юборади.

* Бу гап Шуъбага тегишли. У Маккада мазкур ҳадисни айтиб берган Салама ибн Куҳайлни учратиб қолган.

1084/2426 - عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: وَجَدْتُ صُرَّةً مِئَةَ دِينَارٍ، فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «عَرِّفْهَا حَوْلًا». فَعَرَّفْتُهَا حَوْلًا، فَلَمْ أَجِدْ مَنْ يَعْرِفُهَا، ثُمَّ أَتَيْتُهُ، فَقَالَ: «عَرِّفْهَا حَوْلًا»، فَعَرَّفْتُهَا، فَلَمْ أَجِدْ مَنْ يَعْرِفُهَا، ثُمَّ أَتَيْتُهُ ثَالثًا، فَقَالَ: «احْفَظْ وِعَاءَهَا، وَعَدَدَهَا، وَوِكَاءَهَا، فَإِنْ جَاءَ صَاحِبُهَا، وَإِلَّا فَاسْتَمْتِعْ بِـهَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш