1086.2440. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мўминлар дўзахдан халос бўлгач, жаннат билан дўзах ўртасидаги кўприкда тутиладилар ва дунёда ўрталарида бўлиб ўтган зулмларнинг қасосини бир-бирларидан оладилар. Ниҳоят, тозаланиб, мусаффо бўлишгач, уларга жаннатга кириш учун изн берилади. Муҳаммаднинг – соллаллоҳу алайҳи васаллам – жони қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта уларнинг бирлари учун жаннатдаги масканини топиш дунёдаги манзилини топишдан кўра осонроқ бўлади*».
* Яъни жаннат аҳллари жаннатга биринчи бор кираётган бўлишса ҳам, у ердаги масканларини худди ўз уйини топгандек осонгина топиб олар эканлар.
1086/2440 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا خَلَصَ الْمُؤْمِنُونَ مِنَ النَّارِ حُبِسُوا بِقَنْطَرَةٍ بَيْنَ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ، فَيَتَقَاصُّونَ مَظَالِمَ كَانَتْ بَيْنَهُمْ فِي الدُّنْيَا، حَتَّى إِذَا نُقُّوا وَهُذِّبُوا أُذِنَ لَهُمْ بِدُخُولِ الْجَنَّةِ، فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم بِيَدِهِ، لَأَحَدُهُمْ بِـمَسْكَنِهِ فِي الْجَنَّةِ أَدَلُّ بِـمَنْزِلِهِ كَانَ فِي الدُّنْيَا».