1087.2441. Сафвон ибн Муҳриз Мозинийдан ривоят қилинади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо билан юриб кетаётган эдим. Мен унинг қўлини ушлаб олган эдим. Тўсатдан рўпарадан бир киши чиқиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «сирли махфий суҳбат» хусусида нима эшитгансан?» деди. Шунда у деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деяётганларини эшитганман: «Албатта, Аллоҳ мўминга яқинлашиб, унинг устидан (ҳимоя) қанотини тўшайди ва уни яширади-да: «Фалон гуноҳни танияпсанми, фалон гуноҳни танияпсанми?» дейди. Шунда у: «Ҳа, эй Роббим», дейди. Ниҳоят, уни гуноҳларига иқрор қилгач ва у ичида ҳалок бўлдим, деб турганда, У Зот: «Мен уларни дунёда яширган эдим, бугун эса уларни мағфират қиламан», дейди. Кейин унга яхшиликлари китоби берилади. Аммо кофир ва мунофиқларга келсак, гувоҳлар: «Манавилар Роббларига нисбатан ёлғон тўқиганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир!» дейдилар».*
* «Сирли суҳбат» – Қиёмат куни Аллоҳ билан банда ўртасида бўладиган суҳбат.
* Ҳадиснинг ушбу охирги қисми Ҳуд сурасининг 18-оятидан иқтибос қилинган.
1087/2441 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سـَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ يُدْنِي الْمُؤْمِنَ، فَيَضَعُ عَلَيْهِ كَنَفَهُ، وَيَسْتُرُهُ، فَيَقُولُ: أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ أَتَعْرِفُ ذَنْبَ كَذَا؟ فَيَقُولُ: نَعَمْ أَيْ رَبِّ، حَتَّى إِذَا قَرَّرَهُ بِذُنُوبِهِ، وَرَأَى فِي نَفْسِهِ أَنَّهُ هَلَكَ، قَالَ: سَتَرْتُهَا عَلَيْكَ فِي الدُّنْيَا، وَأَنَا أَغْفِرُهَا لَكَ الْيَوْمَ، فَيُعْطَى كِتَابَ حَسَنَاتِهِ. وَأَمَّا الْكَافِرُ وَالْمُنَافِقُ، فَيَقُولُ الْأَشْهَادُ: (هَؤُلَاءِ الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى رَبِّهِمْ أَلَا لَعْنَةُ اللهِ عَلَى الظَّالِمِينَ)» [هود: 18].