1093-ҳадис

1093.2454. Солим отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким озгина ерни ҳақсиз равишда олса, Қиёмат куни етти қават ерга юттирилади», дедилар».

Абу Абдуллоҳ айтади: «Бу ҳадис Ибн Муборакнинг Хуросондаги ёзувларида йўқ. У буни уларга Басрада ёздирган».*

 

* Абдуллоҳ ибн Муборак ушбу ҳадиснинг ровийларидан бўлиб, имом Бухорийнинг устозларидан эди. У ўз даврида тенги йўқ муҳаддислардан саналган. У киши асли хуросонлик бўлиб, шу ерда кишиларга ҳадис айтиб берар, улар эса ёзиб олишар эди. Имом Бухорийнинг айтишича, ушбу ҳадис Ибн Муборакнинг Хуросонда ёздирган ҳадислари ичида йўқ экан, буни у Басрадалик чоғида айтиб берган экан. Бу «Саҳиҳул-Бухорий»даги нодир маълумотлардан ҳисобланади.

1093/2454 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ أَخَذَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا بِغَيْرِ حَقِّهِ، خُسِفَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш