1094.2455. Жабаладан ривоят қилинади:
«Мадинада айрим ироқликлар билан бирга эдик, бизга қаҳатчилик етди. Ибн Зубайр бизга хурмо улашиб турар эди. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо олдимиздан ўтар экан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони иккита-иккитадан ейишдан қайтарганлар. Лекин бирортангиз биродаридан изн сўраган бўлса, мустасно», дер эди».
1094/2455 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ مَرَّ بِقَوْم يأكلون تـمرًا فَقَالَ: إنَّ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الْإِقْرَانِ، إِلَّا أَنْ يَسْتَأْذِنَ الرَّجُلُ مِنْكُمْ أَخَاهُ.