1096-ҳадис

1096.2458. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Салама розияллоҳу анҳо бундай хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужралари эшиги олдидаги тортишувни эшитиб, уларнинг олдига чиқдилар ва: «Мен бир башарман, холос. Менинг олдимга даъволашганлар келади. Баъзингиз баъзингиздан сўзамолроқ бўлишингиз мумкин. Натижада мен уни тўғри айтди, деб ҳисоблаб, ўша нарсани унинг фойдасига ҳукм қиламан. Лекин кимнинг фойдасига бир мусулмоннинг ҳаққини ҳукм қилгудек бўлсам, бу дўзахдан бир бўлакдир. (Истаса) уни олсин ёки ташласин», дедилар».

1096/2458 - عَنْ أُمَّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، زَوْجَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، أنَّهُ صلى الله عليه وسلم سَمِعَ خُصُومَةً بِبَابِ حُجْرَتِهِ، فَخَرَجَ إِلَيْهِمْ، فَقَالَ: «إِنَّـمَا أَنَا بَشَرٌ، وَإِنَّهُ يَأْتِينِي الْخَصْمُ، فَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَنْ يَكُونَ أَبْلَغَ مِنْ بَعْضٍ، فَأَحْسِبُ أَنَّهُ صَدَقَ، فَأَقْضِيَ لَهُ بِذَلِكَ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ بِحَقِّ مُسْلِمٍ، فَإِنـَّمَا هِيَ قِطْعَةٌ مِنَ النَّارِ، فَلْيَأْخُذْهَا أَوْ فَلْيَتْرُكْهَا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш