1097.2461. Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Сиз бизни (у ёқ-бу ёққа) юборасиз. Баъзан меҳмон қилмайдиган қавмга бориб қоламиз. Бу борада нима дейсиз?» дедик. Шунда у зот бизга: «Агар бирор қавмга тушсангиз, сизлар учун меҳмонга керак бўладиган нарсаларга буюрилса, қабул қилинг. Бордию ундай қилишмаса, улардан меҳмон ҳаққини олаверинг», дедилар».
Бир қавмнинг ҳузурига тушганингизда сизлар учун меҳмонга бериладиган нарсани беришса, қабул қилинглар, ундай қилишмаса, зиммаларидаги меҳмоннинг ҳаққини олаверинглар», дедилар».
1097/2461 - عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قُلْنَا لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: إِنَّكَ تَبْعَثُنَا، فَنَنْزِلُ بِقَوْمٍ لَا يَقْرُونَا، فَمَا تَرَى فِيهِ؟ فَقَالَ لَنَا: «إِنْ نَزَلْتُمْ بِقَوْمٍ، فَأُمِرَ لَكُمْ بِمَا يَنْبَغِي لِلضَّيْفِ فَاقْبَلُوا، فَإِنْ لَمْ يَفْعَلُوا، فَخُذُوا مِنْهُمْ حَقَّ الضَّيْفِ».