1100.2473. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Одамлар йўл хусусида талашиб қолишганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етти зироъга ҳукм қилдилар».
* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 см. га тўғри келади.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уй ва бошқа бинолар қурилганда пиёда ва улов-араваларнинг ўтиши учун керак бўлган кенгликда йўл ташлашни тавсия қилганлар ва бу борада келишолмай, тортишиб қолган маҳалла аҳлига ўша давр шароитидан келиб чиқиб, 7 зироъ (3,22 м) йўл ташлашни буюрганлар. Бундан келиб чиқадики, бино қуришда, шаҳарсозликда йўловчилар учун керакли кенглик ва узунликда йўл ташлаш динимизнинг талабларидандир.
1100/2473 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَضَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا تَشَاجَرُوا فِي الطَّرِيقِ بِسَبْعَةِ أَذْرُعٍ.