1103.2481. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг олдида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири бир хизматчидан таом солинган ёғоч товоқ бериб юборди. Шунда аёл қўли билан уриб, ёғоч товоқни синдирди. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни улаб, унга таомни солдилар ва «Енглар», дедилар. Улар (еб) бўлгунича элчини ва ёғоч товоқни тутиб турдилар. Кейин бутун ёғоч товоқни бериб, синганини олиб қолдилар».
1103/2481 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ عِنْدَ بَعْضِ نِسَائِهِ، فَأَرْسَلَتْ إِحْدَى أُمَّهَاتِ الْمُؤْمِنِينَ مَعَ خَادِمٍ بِقَصْعَةٍ فِيهَا طَعَامٌ، فَضَرَبَتْ بِيَدِهَا فَكَسَرَتِ الْقَصْعَةَ، فَضَمَّهَا وَجَعَلَ فِيهَا الطَّعَامَ، وَقَالَ: «كُلُوا». وَحَبَسَ الرَّسُولَ وَالْقَصْعَةَ حَتَّى فَرَغُوا، فَدَفَعَ الْقَصْعَةَ الصَّحِيحَةَ وَحَبَسَ الْمَكْسُورَةَ.