1112-ҳадис

1112.2517. Алий ибн Ҳусайннинг соҳиби Саъид ибн Маржона айтади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу менга деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши мусулмон одамни озод қилса, унинг ҳар бир аъзоси эвазига Аллоҳ бунинг бир аъзосини дўзахдан қутқариб олади», деганлар».

Саъид ибн Маржона айтади: «Сўнгра мен Алий ибн Ҳусайннинг олдига бордим. Шунда Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумо Абдуллоҳ ибн Жаъфар ўн минг дирҳамга [ёки минг динорга] баҳолаган қулининг олдига атайлаб бориб, уни озод қилиб юборди».

1112/2517 – عَنْ أبِي هُرَيْرَةَرَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَال رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «أَيّـُمَا رَجُلٍ أَعْتَقَ امْرَأً مُسْلِمًا، اسْتَنْقَذَ اللهُ بِكُلِّ عُضْوٍ مِنْهُ عُضْوًا مِنْهُ مِنَ النَّارِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш