1117.2538. Ҳишомдан ривоят қилинади:
«Отам менга шундай хабар қилди: «Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу жоҳилиятда юзта қул озод қилган ва юзта (одамга) туя миндирган эди. Мусулмон бўлгач, яна юзта (одамга) туя миндириб, юзта қул озод қилди. У деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятда қилиб юрган ишларим ҳақида нима дейсиз? Мен шулар билан таҳаннус – яъни яхшилик – қилар эдим», деб сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўтган яхшиликларинг асосида мусулмон бўлгансан», дедилар».
1117//2538 - عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَعْتَقَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ مِئَةَ رَقَبَةٍ، وَحَمَلَ عَلَى مِئَةِ بَعِيرٍ، فَلَمَّا أَسْلَمَ حَمَلَ عَلَى مِئَةِ بَعِيرٍ، وَأَعْتَقَ مِئَةَ رَقَبَةٍ، قَالَ: فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وذَكَرَ الـحَدِيثَ. وَقَدْ تَقَدَّمَ فِي الزَّكَاةِ.